“Нефтчи” – “Обод” ўйини 17:30да бошланади
09.05.2017
фон

Олий лиганинг 10-турида Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси ўз майдонида Тошкентнинг “Обод” клубини қабул қилади. Баҳснинг бошланиш вақтлари маълум бўлди.

12 май куни “Истиқлол” стадионида бўлиб ўтадиган учрашув соат 17:30да бошланади. Мухлислар учун яна бир маълумот, жамоаларнинг ёшлар таркиблари ҳам баҳсни “Истиқлол” стадионида ўтказишадиган бўлди. Ёшлар лигаси беллашуви соат 16:00га белгиланди.

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.