Фахрийлар ўртасида мини-футбол мусобақаси ўтказилди
09.05.2017
photo_2017-05-09_14-39-02

Қиргулида 9-май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан фахрийлар ўртасида мини-футбол мусобақаси ўтказилди. Унда Фарғона, Наманган, Қўқон, Марғилон, Чимён, Олтиариқ ва вилоятнинг бошқа ҳудудларидан ташриф буюрган жамоалар ўз имкониятларини ишга солишди. Мусобақада “Нефтчи” ПФК бош директори Рустам Абдуллаев, бош мураббий Андрей Фёдоров, мураббийлар штаби вакиллари: Абдусамад Дўрмонов, Сергей Лебедев ҳамда Баҳодир Шамшиддинов, Ғайрат Райимжонов, таниқли собиқ ҳакам Султон Зайлобиддинов, собиқ футболчи Игорь Буровлар ҳам “Нефтчи” жамоаси номи остида ўз иштирокларини таъминлашди. Шу қатори “Хотира ва қадрлаш куни”га бағишланган турнирда собиқ ўйинчилар, яқин ўтмишнинг таниқли футбол вакилларини ҳам учратиш мумкин бўлди. Ғоят қизғин ва муросасиз баҳсларнинг финал ўйинига “Нефтчи” ва “Қўқон-1912” фахрийлари йўл олишди. Ҳал қилувчи беллашувда омад қўқонликларга насиб этди ва улар бош совринга эга чиқишди. Турнир баҳона собиқ жамоадошлар яна бир жамоа сафида биргаликда тўп суриш бахтига муяссар бўлишди.

photo_2017-05-09_14-38-24

photo_2017-05-09_14-38-32

photo_2017-05-09_14-39-44

photo_2017-05-09_14-39-52

photo_2017-05-09_14-40-05

photo_2017-05-09_14-39-56

photo_2017-05-09_14-40-00

photo_2017-05-09_14-40-09

photo_2017-05-09_14-39-02

 

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.