“Хотира ва қадрлаш куни” билан қутлаймиз!
08.05.2017
фон

Хар йили юртимизда 9 май – “Хотира ва кадрлаш куни” кенг тарзда нишонланиб келинади. Шу куни инсоният тарихидаги энг фожиали Иккинчи жаҳон урушида иштирок этганлар, фронт орти  меҳнат фахрийлари хотирланади.

Инсон – ҳаёт гултожи. Унинг қадри, ҳурмати ҳар доим эъзозга лойиқ. Халқимизга хос хислатлар ҳақида гап кетса, албатта, қадр-қиммат, меҳр-оқибат каби фазилатлар тилга олинади. Кексаларни ардоқлаш, кўмакка муҳтожларнинг ҳурматини жойига қўйиш қон-қонимизга сингиб кетган фазилат. Айниқса, ўтганларни хотирлаш, азиз отахону-онахонларнинг дуосини олмоқлик саодати ўзгача. Халқимизга хос бўлган меҳр-оқибат, мурувват ва ҳиммат барча байрамларимиз сингари “Хотира ва қадрлаш куни” мисолида ҳам ёрқин намоён бўлади.

Фурсатдан фойдаланиб, Фарғонанинг “Нефтчи” ПФК 9 май – “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан барча Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини,фронт орти меҳнат фахрийларини ва барча нуроний отахон-онахонларимизни қутлайди!

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.