Болалар футболи. Фарғонада «Ёшлик кубоги» мусобақасига старт берилди
23.06.2018
photo_2018-05-19_13-53-50

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан юртимизда болалар футболини ривожлантириш, футболни оммалаштириш, ёш авлод ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, 18-26 июнь кунлари  Фарғона вилоятида 2004 йилда туғилган болалар ўртасида “Ёшлик кубоги” мусобақаси старт берилди.

Мусобақада жами 18 та жамоа иштирок этмоқда. Жамоалар  4та ҳудудга  бўлинган ҳолда баҳсларга киришдилар. Баҳслар Фарғона, Қўқон шаҳарлари, Боғдод ва Қўштепа туманларида ўтказилмоқда.

Мусобақанинг финал босқичи Фарғона шаҳрида 25-26 июнь кунлари ўтказилади

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.