Қизлар ўртасида хотира турнири ўтказилмоқда
15.08.2017
photo_2017-08-14_09-33-58

Марғилондаги “Меҳнат” стадионида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.А. Каримовнинг хотирасига бағишлаб 2000-2001 йилларда туғилган қизлар ўртасида футбол спорт тури бўйича турнир ўтказилмоқда.

Турнирни ўтказишдан мақсад, болаларни хар тарафлама ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ёшларни байналмилал ҳамда ватанпарлик руҳида тарбиялаш, шунингдек, Ўзбекистонда болалар спортини ривожлантириш, ёшларни спортга жалб қилиш, вилоятлар ўртасида дўстлик ришталарини мустаҳкамлашдан иборат.

Мусобақада Наманган, Андижон вилоятлари, Фарғона, Қўқон, Марғилон шаҳарларидан ҳамда Ёзёвон ва Тошлоқ туманидан ташриф буюрган қизлар ўз имкониятларини ишга солишган.

Турнирда биринчи, иккинчи ва учинчи ўринни эгаллаган ғолиблар Фарғона вилояти футбол федерацияси, Фарғона вилояти болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ва 1-БЎСМ томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.

Мусобақа 16 августгача давом этади.

photo_2017-08-14_09-33-56

photo_2017-08-14_09-33-58

© "Fcneftchi.uz". Барча ҳуқуқлар химоя қилинган. Хар қандай маълумотлардан фойдаланилганда, сайтга йўлланма берилиши шарт. Ишлаб чиқилган “Saflor”.