"NEFTCHI"

Professional footbal сlub

ЖАМОАМИЗ ХАЙРЛИ ИШГА ҚЎЛ УРДИ

 

“Нефтчи” футбол клуби ёшларни, айниқса саломатлиги ночор болаларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ибратли ишларни ҳам амалга оширмоқда. Бугун футболчилар ўз раҳбарлари бошчилигида Фарғонадаги ақли заиф болалар мактаб-интернатида бўлиб, уларнинг кўнглини кўтарадиган совға-саломлар ҳадя этишди. Бош мураббий Виталий Левченко болаларни кириб келаётган Наврўз байрами билан муборакбод этиб, саломатликни мустаҳкамлаш учун жисмоний тарбия ва спорт билан фаол шуғулланиш лозимлигини таъкидлади.

 

🟢”Нефтчи” ПФК матбуот хизмати

 

Улашинг: