"NEFTCHI"

Professional footbal сlub

“Истиқлол”-“Нефтчи” Превью

 

Фарғонанинг “Истиқлол” ҳамда “Нефтчи” жамоалари шу кунгача ўзаро баҳсларда 6 маротаба куч синашган. 4та учрашув ўтган йилги Про лига баҳсларига тўғри келган, 1та ўйин Фарғона вилояти Ҳокими Кубоги ва 1та беллашув ўртоқлик баҳси кўринишида бўлган. Айтиб ўтиш жоизки, бу қарама-қаршиликда устунлик хозирча “Истиқлол” жамоаси томонида бўлиб турибди. Яъни, 3та ғалаба ва 3та дуранг.

Барча ўзаро ўйинлар натижалари эса қуйидагича:

Про лига 2019 йил

2-тур “Истиқлол”-“Нефтчи” 3:2

9-тур “Нефтчи”-“Истиқлол” 0:1

16-тур”Истиқлол”-“Нефтчи” 1:0

23-тур”Нефтчи”-“Истиқлол” 0:0

Вилоят Ҳокими Кубоги ва ўртоқлик ўйинларида эса 1:1 дуранг натижаси қайд этилган.

Бўлиб ўтган 6та учрашувда “Истиқлол” 6та тўп киритиб,ўз дарвозасидан 3та гол ўтказиб юборган.

Про лига 5 – тур

9-сентябрь, чоршанба 

соат 16:30 Футбол тв #LIVE

“ИСТИҚЛОЛ” – “НЕФТЧИ”

Ҳакамлар: Акмал Раҳимов, Ислом Носиров, Абдухамид АбдураимовНазоратчи: Шухрат БозоровКомиссар: Жамшид Имомов

Нефтчи ФК матбуот хизмати

Улашинг: