Бугун Про лиганинг 5-тур баҳси бўлиб ўтади. Фарғона шаҳридаги марказий «Истиқлол» стадионида «Нефтчи» клуби “Хоразм” жамоасини қабул қилади. Учрашувга cоат 18:00да старт берилади
Про лига 5-тур
“НЕФТЧИ” – “ХОРАЗМ”
Ҳакамлар: Элёр Турсунов, Расул Фозилов, Максим Нехочин
Назоратчи: Андрей Тамбовцев
Комиссар: Бекзод Арипов.
Бугунги “Истиқлол” стадионида бўлиб ўтадиган пешқадамлар баҳсига барча футбол жонкуярларини таклиф этиб, севимли жамоамизни юқори савияда қўллаб-қувватлашларини кутиб қоламиз.
«Нефтчи» матбуот хизмати
