Про лиганинг навбатдаги 5-тур баҳсларида фаолият олиб борадиган расмий шахсларнинг номи эълон қилинди. Унга кўра 17 апрель шанба куни “Нефтчи”-“Хоразм” жамоалари ўртасидаги беллашувда қуйидагилар фаолият юритади.
17 апрель, шанба
НЕФТЧИ – ХОРАЗМ
Ҳакамлар: Элёр Турсунов, Расул Фозилов, Максим Нехочин
Назоратчи: Андрей Тамбовцев
Комиссар: Бекзод Арипов.
Учрашув 17 апрель шанба куни соат 18:00 да “Истиқлол” стадионида бошланади.
“Нефтчи” матбуот хизмати
