Про лиганинг 2-тур баҳсида сафарда “Янгиер” жамоаси билан ўйнаб, ғалаба нашидасини сурган “Нефтчи” футбол клуби аъзолари икки кунлик хордиқдан сўнг бугун ўз қароргоҳларига қайтишмоқда.
Эртадан бошлаб футболчиларимиз навбатдаги 3-тур беллашувига тайёргарликни давом эттирадилар.Бу галдаги рақибимиз “Истиқлол” жамоаси ҳисобланади ва ушбу учрашув Фарғона дербиси мақомига эгалик қилади.
Эслатиб ўтамиз, “Нефтчи”-“Истиқлол” ўйини 6 апрель сешанба куни соат 18:00 га белгиланган
“Нефтчи” матбуот хизмати
