Янги футбол мавсумига қизғин тайёргарлик олиб бораётган “Нефтчи” жамоаси кеча бўлиб ўтган “Нефтчи” – “Цементчи” (4:2) назорат учрашувидан сўнг бугун куннинг иккинчи ярмида Қиргулидаги “Нефтчи” СК стадионида машғулотларни ўтказишди.
Машғулотлар давомида футболчиларнинг жисмоний имкониятларини ошириш ҳамда турли кўникмаларни шакллантириш борасида машқлар олиб борилди.






























