Янги футбол мавсумига ҳозирлик кўраётган “Нефтчи” (U18) ёшлар жамоамиз бугун назорат ўйинида “Қўқон-1912” (U18) клубини қабул қилди. Муросасиз кечган бу учрашувда умумий ҳисобда 7 та тўп киритилган бўлиб, шўндан 4 тасига ёшларимиз эгалик қилишди ва 4:3 ҳисобида ғалаба қозонишди. Жамоамиз ҳисобидаги голларга Фахриддин Муҳаммадов 3 бор ва Азамат Толибжонов бир бор гол уришга эришди.
Бугунги ўйинда жамоамиз қуйидаги таркибда ҳаракат қилди: Шоҳруҳ Асқаралиев, Шоҳруҳ Ёқубжонов, Афзал Зокиров, Хумоюн Бозорбоев, Одил Набиев, Акобир Аҳмаджонов, Муҳаммадали Холматов, Азамат Толибжонов, Муҳаммадкамрон Эргашев, Ислом Акрамов, Фахриддин Муҳаммадов
“Нефтчи” (U18)- “Қўқон-1912” (U18) 4:3
Ёшларимиз кейинги назорат учрашувини 5 март куни сафарда ўтказишади. Шу кунги рақибимиз Наманганнинг “Навбаҳор” (U18) жамоаси бўлади.
“Нефтчи” матбуот хизмати
