Фарғоналик мухлисларнинг севимли футболчисига айланиб улгурган ва 2020 йил Про лига мавсумида жамоа тўпурари бўлган Достон Тошматов янги мавсумни хам “Нефтчи” таркибида ўтказадиган бўлди. Боиси, бугун футболчи билан расман 1 йиллик шартнома имзоланди.
Янги футбол мавсумида Достон Тошматовдан ёрқин ўйинлари орқали жамоамиз ғалабаларига ўз ҳиссасини қўшишида омад ва зафарлар тилаб қоламиз.
“Нефтчи” ФК матбуот хизмати
