Фарғона вилояти 2 лига мусобақалари якунланганидан сўнг, жамоалар вилоят кубоги учун курашга киришдилар.
Бугун Қўқондаги “Кимёгар” стадионида кубокнинг 1/4 финал босқичида Яйпаннинг “Турон” U-18 ҳамда Фарғонанинг “Нефтчи” U-18 жамоалари куч синашдилар.Қизиқарли кечган ўйинда фарғоналик ёшлар 0:2 ҳисобида зафар қучишди.Голларга Азиз Олимов ва Ҳуршид Мадаминовлар муаллифлик қилишди.
Бу ғалаба жамоамизни кейинги 1/2 финал босқичига олиб чиқди.
“Нефтчи” матбуот хизмати
