Бугун “Футбол маркази”нинг сунъий қопламали майдонида Фарғона вилояти 2 лига “А” гуруҳида навбатдаги тур ўйини ўз якунига етди. Унда “Истиқлол” U-18 – “Нефтчи” U-18 жамоалари ўзаро баҳс юритишди.Биринчи бўлимда жамоамиз аъзолари кичик 1:0 ҳисобида имкониятни бой берган бўлишса, иккинчи бўлимда футболчиларимиз ўзларида ирода кучини топа олиб,кетма-кет учта тўп киритишга муваффақ бўлдилар. Тўпларга Мусомалик Рустамов ҳамда икки бор Дилшод Умурзақов муаллифлик қилдилар.
“Истиқлол” U-18 – “Нефтчи” U-18. 1:3 (1:0)
“Нефтчи”: Aбдумуминов Расул, Гойибжонов Aсил, Рузиматов Шохҳахон, Исроилов Умид, Мирзабоев Малик, Aбелфазов Ибод, Иброхимов Хожиакбар, Олимов Мухаммадали, Рустамов Мусомалик, Қурбонов Мухаммад, Умурзақов Дилшод.
Захира: Мадаминов Хуршид, Муминов Aсад, Олимов Aзиз, Боходиров Шохжахон
Шавкатжон Юсупов бош мураббийлигидаги жамоамизни иродали ғалаба билан табриклаймиз.
“Нефтчи” матбуот хизмати
