"NEFTCHI"

Professional footbal сlub

ОКМК – “НЕФТЧИ” ПРЕВЬЮ 

 

ОКМК футбол клуби 2004 йилда Олмалиқ кон-металлургия комбинати қошида ташкил этилган. 2008 йилдан бошлаб мамлакатимиз Олий дивизионида ўз юришини бошлаган ОКМК жамоаси шу кунгача “Нефтчи” клуби билан миллий чемпионатимиз доирасида ўзаро 27 марта тўқнаш келган. Бунда  8 та беллашувда ОКМК, 12 тасида “Нефтчи” устунлик қилган. 7 та учрашувда дуранг натижаси қайд этилган. Умумий тўплар нисбати 47-37 “Нефтчи” фойдасига. Ўзаро ўйинларда ОКМКнинг энг йирик ғалабаси 3:0, “Нефтчи”нинг энг йирик ғалабаси 4:0 кўринишида бўлган.

Суперлиганинг биринчи давра 4-тур учрашувида жамоалар Фарғонада куч синашиб, 2:2 ҳисобидаги дуранг натижасига имзо чекишган.

 

Олмалиқда қайд этилган охирги 5 учрашув натижаларини келтириб ўтамиз.

27.05.2022. ОКМК-“Нефтчи”  3:1

15.09.2018 ОКМК-“Нефтчи”  0:1

08.07.2018 ОКМК-“Нефтчи”  2:2

30.09.2017.  ОКМК-“Нефтчи”  1:2

08.05.2016.ОКМК-“Нефтчи”  3:0

 

🟢”Нефтчи” ПФК матбуот хизмати

Улашинг: