“Нефтчи” ҳамда “Истиқлол” жамоалари шу кунгача ўзаро баҳсларда 7 марта тўқнаш келишган. 5та учрашув Про лига доирасида, 1та ўйин Фарғона вилояти Ҳокими Кубоги ва 1та беллашув ўртоқлик баҳсида қайд этилган. Айтиб ўтиш жоизки, бу қарама-қаршиликда устунлик “Истиқлол” жамоасида бўлиб турибди. Яъни, улар 3та ғалаба қозониб, бир марта мағлубиятга учраган ва 3та ўйин дуранг билан якунланган.
Про лигадаги ўзаро ўйинлар натижалари қуйидагича:
Про лига 2019 йил
2-тур “Истиқлол”-“Нефтчи” 3:2
9-тур “Нефтчи”-“Истиқлол” 0:1
16-тур “Истиқлол”-“Нефтчи” 1:0
23-тур “Нефтчи”-“Истиқлол” 0:0
Про лига 2020 йил
5-тур “Истиқлол”-“Нефтчи” 0:1
Вилоят Ҳокими Кубоги ва ўртоқлик ўйини бир хил 1:1 дуранг натижаси билан якун топган. Тўплар нисбати 5-7 “Истиқлол” фойдасига
Нефтчи ФК матбуот хизмати
