"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

«Турон» клуби билан ўртоқлик бахси ўтказилади.

ПРО-Лига янги мавсумига қизғин ҳозирлик кўраётган жамоамиз назорат учрашуви ўтказади. Вакилларимиз тайёргарлик доирасида «Турон» жамоасига қарши майдонга тушади.

Мазкур учрашув 13-июнь, шанба куни соат 17:30 да Қиргулидаги «Нефтчи» спорт мажмуаси ўйингоҳида бошланади.

Карантин талабларидан келиб чиқиб ушбу назорат баҳси ҳам санитария-гигиена қоидаларига риоя қилинган холда мухлислар иштирокисиз ташкил этилади.

«Нефтчи» ФК матбуот хизмати 

Улашинг: