«НЕФТЧИ»

Профессионал футбол клуби расмий сайти

Расман: Англия Премьер-лигаси 17 июндан давом эттирилади

Англия Премьер-лигаси расмий сайти чемпионат баҳслари 17 июндан давом эттирилишини расман эълон қилди.

«Премьер-лига акциядорлари барча эҳтиёт чоралари ва талабларга риоя қилинган ҳолда чемпионат учрашувларининг 17 июнь кунидан давом эттирилиши борасида келишувга эришишди», – дейилади расмий баёнотда.

Олдинроқ, дастлаб қолдирилган ўйинлар – «Астон Вилла» – «Шеффилд Юнайтед» ва «Манчестер Сити» – «Арсенал» учрашувлари 17 июнь куни ўтказилиши ҳақида хабар берилганди. Навбатдаги ўйинлар 19-20 июнь кунлари ўтказилади. Мавсум 1-2 августгача якунланиши, 8 августда эса Англия кубоги финали ўтказилиши айтилган эди.

manba: tribuna.uz

Улашинг: