«НЕФТЧИ»

Профессионал футбол клуби расмий сайти

Рамазон хайит муборак бўлсин!

«НЕФТЧИ» футбол клуби вилоятимиз аҳлини, барча мўмин-мусулмонларни улуғ айём– Ийд Рамазон билан муборакбод этади!

Марҳаматли Аллоҳ таоло яхши ниятлар билан, холисона тутган рўзамизни даргоҳида қабул айласин. Қалбларимизни шукур,улуғ фазилатлар,мудом офият билан сийласин.

Жонажон юртимизга тинчлик-хотиржамлик,файзу-барака,дастурхонимизга тўкинлик берсин!

Рамазон ҳайитингиз қутлуғ бўлсин, азиз юртдошлар!

«Нефтчи» матбуот хизмати

Улашинг: