"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

«Пахтакор» ўзида «Металлург»ни йирик ҳисобда таслим этди

Ўзбекистон чемпионатининг 3-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Металлург" учрашуви ўз якунига етди.

Ўзбекистон чемпионатининг 3-туридан ўрин олган «Пахтакор» – «Металлург» учрашуви ўз якунига етди.

Учрашув бошланди, илк дақиқалар майдон эгалари устунлигида ўтди. Тайм ўрталарига келиб меҳмонлар фаолликни оширди ва бир қатор қулай имкониятларга эга бўлди. 30-дақиқада Драган Черан майдон эгаларини олдинга олиб чиқди.

Орадан бир дақиқа ўтиб Игор Сергеев тошкентликларнинг иккинчи голини урди. Иккинчи бўлим дебютида Жалолиддин Машарипов ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. 69-дақиқада Бобожонов ҳисобни қисқартирган бўлса, кўп ўтмай Эрен Дердиёк мезбонларнинг тўртинчи голини урди.

Суперлига, 3-тур

«Пахтакор» – «Металлург» 4:1 (2:0, 2:1)
14 март, 18:15

Голлар: 1:0 – 30 Черан, 2:0 – 31 Сергеев, 3:0 – 53 Машарипов, 3:1 – 69 Бобожонов, 4:1 – 72 Дердиёк

“Пахтакор”: Суюнов, Алижонов, Исмоилов, Машарипов, Черан, Сергеев, Кримец, Ҳамдамов, Исмоилов, Сайфиев.

“Металлург”: Лобанов, Отахонов, Нарзуллаев, Қутибоев, Убайдуллаев, Тошқўзиев, Тожиев, Тошпўлатов, Андреев, Исматуллаев, Исаев.

Улашинг: