"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

Назорат ўйинида ғалаба

Янги футбол мавсумига қизғин тайёргарлик кўраётган "Нефтчи" жамоаси бугун Қувасойдаги марказий ўйингоҳда "Цементчи" жамоасига қарши ўртоқлик-назорат баҳсида майдонга тушди.

Янги футбол мавсумига қизғин тайёргарлик кўраётган «Нефтчи» жамоаси бугун Қувасойдаги марказий ўйингоҳда «Цементчи» жамоасига қарши ўртоқлик-назорат баҳсида майдонга тушди.

Биринчи бўлимда ҳисобни фарғоналиклар очишга муваффақ бўлишди. Узоқ масофадан чиройли тарзда
урилган голга Санжар Зокиров муаллифлик қилди. Кўп ўтмай қувасойликлар дарвозасига иккинчи тўп ҳам киритилди. Бу сафар Илхомжон Ваҳобов голни ўз ҳисобига ёзиб қўйди. Лекин танаффусга қадар мезбонлар анча фаол ўйнаб, ҳисобни тенглаштиришга эришдилар.

Иккинчи бўлимга жамоамиз бир нечта ўзгартиришлар билан майдонга чиқиб, яна 2 та гол киритишга эришди. Ҳар иккала тўпга Достон Тошматов эгалик қилди. Якунда фарғоналиклар 4:2 натижасида ғалаба қозондилар.

«Цементчи»-«Нефтчи» 2:4 (2:2)

Гол: Санжар Зокиров (0:1), Илҳом Ваҳобов (0:2), Фахриёр Ўринбоев (1:2), Ҳошим Шокиров (2:2), Достон Тошматов (2:3), Достон Тошматов (2:4)

«Нефтчи» матбуот хизмати

Улашинг: