"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

БАЙРАМ ТАБРИГИ!

Она диёримизда табиат уйғониб, гўзаллик ва янгиланиш фасли– Наврўзи олам кириб келмоқда. Бу шодиёна мамлакатимизда яшаётган барча миллат ва элат вакиллари учун энг суюкли байрамдир, шу билан бирга минг йиллар давомида маънавий ҳаётимизнинг кўрку зийнати бўлиб келмоқда. Бетакрор ва дилбар фаслда вужудимизда куч-ғайрат ва шижоат хис этамиз.

Шу муносабат билан «НЕФТЧИ» футбол клуби юртдошларимизни улуғ айём- шарқона янги йил билан чин дилдан муборакбод этади. Бу қутлуғ айём ҳар бир хонадонга ҳамиша тинчлик-омонлик, бахту-саодат, файзу-барака, юртимизга тараққиёт ва фаровонлик олиб келсин, қалбларимизга эса қувонч ва завқ, ғурур ва ифтихор бағишласин.

НАВРЎЗИ ОЛАМ МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗ ЮРТДОШЛАР!

«Нефтчи» матбуот хизмати

Улашинг: