«НЕФТЧИ»

Профессионал футбол клуби расмий сайти

МАТБУОТ ХОДИМЛАРИНИ ТАБРИКЛАЙМИЗ!

 

«Нефтчи» футбол клуби мамлакатимиздаги ҳурматли журналистлар, нашриёт ва матбаа вакилларини, шу жумладан спорт соҳасида фаолият юритаётган барча ижодкорларни, сизнинг тимсолингизда кўпсонли мухлис ва муштарийларингизни бугунги касб байрамингиз — «Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни» билан чин қалбдан самимий муборакбод этади.

Сизларга ҳурмат ва эҳтиром билдириб, машаққатли ва олижаноб фаолиятингизда улкан муваффақиятлар, янги ижодий ютуқлар, сиҳат-саломатлик, хонадонингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу-барака тилаб қоламиз.

«Нефтчи» матбуот хизмати

Улашинг: