«НЕФТЧИ»

Профессионал футбол клуби расмий сайти

Кубок баҳсидаги натижа такрорланди

Ғузорда хозиргина Про лиганинг 4-туридан ўрин олган «Шўртан» ҳамда «Нефтчи» жамоалари ўртасидаги баҳс ўз якунига етди. Беллашувнинг биринчи бўлими мезбонларнинг хужумлари билан бошланган бўлса, бўлим ўрталарига келиб ўйин сурати тенглашди. Ҳар иккала жамоа хавфли хужум уюштиришга ҳаракат қилди. Аммо, танаффусга жамоалар 0:0 ҳисоби билан чиқдилар.

Иккинчи бўлимда ҳужумларга зўр берган меҳмонлар 60-дақиқага келиб ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Гол муаллифи Достонбек Тошматов. Голдан кейин ҳам фарғоналиклар анча фаол ҳаракатланиб, ҳавфли вазиятларни яратишда давом этишди. Лекин, учрашув якунига бир дақиқа қолганда мезбонлар мувозанатни тиклашга эришдилар 1:1. Бош ҳакам томонидан қўшиб берилган тўрт дақиқа эса мезбонларга омад келтирди ва улар иккинчи тўпни киритиб, 2:1 ҳисобида ғалабага эришдилар.

«Шўртан»-«Нефтчи» 2:1 (0:0)

Голлар: Достонбек Тошматов 60 (0:1), Шокир Йўлдошев 89 (1:1), Шахбоз Жўраев 90+3 (2:1)

«Нефтчи» матбуот хизмати

Улашинг: