«НЕФТЧИ»

Профессионал футбол клуби расмий сайти

Иродали ғалаба!

Про лигада 6-турнинг энг охирги иккита учрашуви бўлиб ўтди.

Фарғонадаги ўйиннинг 9-дақиқасида ҳисоб очилди. «Зомин» сардори Элдор Каримов ҳимоячиларнинг хатосидан фойдаланиб тўпни дарвозасига аниқ йўллади – 0:1.

23-дақиқада чиройли комбинациядан кейин «Нефтчи» ҳужумчиси Достонбек Тошматов хисобни тенглаштирди – 1:1.

34-дақиқада меҳмонлар яна ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Иккинчи нолга ҳам Элдор Каримов муаллифлик қилди – 1:2.

72-дақиқада мезбонлар пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Достон Тошматов пенальтини кучли зарба билан амалга оширди. Тўп тўсинга тегиб қайтди.

79-дақиқада Достонбек Тошматов бирга-бир вазиятга чиқиб бориб ҳисобни тенглаштирди – 2:2.

86-дақиқада Павел Смоляченко пенальтидан унумли фойдаланди – 3:2. Ўйинда «Нефтчи» 3:2 ҳисобида ғалабага эришди.

Про лига. 6-тур

15 сентябрь, сешанба

16:15 – НЕФТЧИ – ЗОМИН 3:2

Ҳакамлар: Рустам Лутфуллин, Расул Фозилов, Максим Нехочин

Назоратчи: Исломжон Раҳимов

Комиссар Ойбек Юнусов

Голлар: Элдор Каримов 9, – 0:1. Достонбек Тошматов 23, – 1:1. Элдор Каримов 34, – 1:2. Достонбек Тошматов 79, – 2:2. Павел Смоляченко 86 пенальти, – 3:2.

Амалга оширилмаган пенальти: Достонбек Тошматов 72 (тўсин).

«Нефтчи»: 21.Фаррух Турдалиев, 5.Элдор Эргашев, 7.Мансур Саидов, 8.Исломбек Каримов, 10.Ислом Тошпўлатов, 13.Жамшид Қобулов, 17.Достонбек Тошматов, 20.Дилёрбек Ирматов, 27.Достон Авазбеков, 44.Шодиевр Хожиматов, 93.Сирожиддин Аллаев.

Захира: 96.Суннатилло Раҳмонов, 3.Тимур Султанов, 18.Жавоҳирбек Расулов, 31.Павел Смоляченко, 70.Достонбек Бобожонов, 91.Хожиакбар Иброҳимов, 94.Анваржон Хожимирзаев, 98.Жамшидбек Тўрақулов, 99.Илҳом Ваҳобов.

«Зомин»: 12.Жавоҳир Камилов, 2.Озод Ражабов, 4.Элдор Каримов, 5.Дониёр Умаров, 6.Шерзод Жалилов, 7.Дилшод Хушбаков, 8.Отабек Аҳмаджонов, 10.Жонибек Кўчимов, 14.Муҳаммад Норбоев, 17.Абдумутал Турсунқулов, 20.Асилжон Мансуров.

Захира: 3.Миржалол Суюнов, 13.Шерзод Хайруллаев, 21.Марадона Сафаров, 24.Фазлиддин Деҳқонбоев

Улашинг: