"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

БАРЧА ФАХРИЙЛАРНИ ТАБРИКЛАЙМИЗ!

БАРЧА ФАХРИЙЛАРНИ ТАБРИКЛАЙМИЗ!

«Нефтчи» футбол клуби уруш майдонларида жасорат кўрсатган, фронт ортида фидокорона ва машаққатли меҳнати билан жанг самарадорлигига ўз ҳиссаларини қўшган барча фахрийларимизни 9 май– Хотира ва Қадрлаш куни билан, Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллиги билан чин дилдан самимий муборакбод этади.

Бу қутлуғ айёмда урушдан қайтмаган юртдошларимизнинг хотираси олдида бош эгиб, ҳурмат бажо келтирамиз.. Бугунги кунда Ватан ҳимояси йўлида мардонавор хизмат қилаётган харбийларимизга чуқур миннатдорчилик билдирамиз.

Фурсатдан фойдаланиб, жамоамиз номидан азиз ва муҳтарам юртдошларимизга ҳурмат-эҳтиром изҳор этиб, 9 май– Хотира ва Қадрлаш куни билан табриклаймиз. Сизларга узоқ умр, бахт-саодат, соғлик-саломатлик тилаган ҳолда, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин деб қоламиз.

«Нефтчи» матбуот хизмати

Улашинг: